
Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи "Зиё нур" (номи ўзгартирилган) МЧЖ мол-мулк солиғи бўйича ортиқча ундирилган маблағларни қайтаришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, жамият ўзига тегишли бўлган мол-мулкни
Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион тизими (UZKAD) орқали
қайта баҳолаши натижасида солиқ инспекцияси томонидан 151 млн сўм ортиқча
мол-мулк солиғи ундирилган. Тадбиркорнинг мурожаатлари асосида ортиқча
ундирилган мол-мулк солиғининг бир қисми қайтарилган холос.
Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида мол-мулк солиғи
бўйича тадбиркордан ортиқча ундирилган маблағлар тўлиқ қайтарилди.