12 августа 2025 г.

Ярим йиллик сарҳисоб: тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар

Бизнес-омбудсман девони томонидан 2025 йилнинг 1-ярим йиллигида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилган.

 

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида тадбиркорлардан 4 782 та мурожаат келиб тушган бўлиб, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 1 373 таси (48 фоизи) бўйича тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди, 1 498 таси бўйича малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

Келиб тушган мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:

- 12 фоизи мансабдор шахс хатти-ҳаракати;

- 12 фоизи солиқ;

- 11 фоизи ер, кадастр ва архитектура;

- 9 фоизи банк, кредит;

- 9 фоизи текширувлар;

- 8 фоизи суд қарори ижроси ва бошқа масалаларга оид.

 

Қолаверса, “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали тадбиркорлик субъектларининг 4 034 та мурожаатида 4 654 та масала келиб тушган бўлиб, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 98% ҳал этилган ва тушунтириш берилган.

Мазмунига кўра, мурожаатларнинг 14 фоизи банк ва кредит, 13 фоизи солиқ, 11 фоизи инфратузилма, 10 фоизи ер майдони ёки бино ажратиш, 9 фоизи суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш, 7 фоизи текширувлар, 5 фоизи шартномавий муносабатлар ва қолган 31 фоизи бошқа масалаларга тегишли.

 

Келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорларга 3,8 млрд сўм пул маблағларини ундиришда, 3,8 млрд сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилишида, 1,6 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилишида ёрдам кўрсатилган.

Мурожаатларни кўриб чиқишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан 54 та маъмурий баённома расмийлаштириб, тегишли органларга 2 та тақдимнома киритилди.

 

1-ярим йиллик давомида тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик ижроси бўйича 11 та назорат органида ўрганиш ўтказилган: Фармагентлик, Фармхавфсизлик маркази, Экология идоралари, Солиқ идоралари, Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари, Сувназоратинспекцияси, Энергоназоратинспекцияси, Кадастр идоралари, ЙҲХББ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги.

Ўрганишда 55 689 та қонун бузилиши ҳолати аниқланиб, 11 та тақдимнома киритилган, масъул шахсларнинг 490 нафарига маъмурий баённома расмийлаштирилган, 228 нафарига интизомий жазо қўлланилган, 1,2 млрд сўм пул маблағи қайтарилган.

 

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш бўйича қилинган ишларга тўхталадиган бўлсак, 1-ярим йилликда 33 та назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 93 498 та текширув ўтказилган бўлиб, шундан 2 731 таси (3 фоизи) 24 соатдан сўнг хабардор қилган ҳолда ўтказилган.

Текширувлар қонунийлиги юзасидан ўтказилган мониторинг доирасида 10 та назорат органи томонидан 273 та ноқонуний текширув ўтказилгани, 25 та назорат органи томонидан 3 158 та ҳолатда текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги аниқланган.

Маълумот учун, Солиқ қўмитаси – 196 та ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги – 31 та.

Қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 625 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 12 та назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларига нисбатан прокуратура органларига 101 та жиноят ҳақида таклиф киритилган.

Давлат назоратини амалга оширишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида назорат органларининг 10 853 нафар мансабдор шахси иштирокида 232 та ўқув семинар ўтказилди.

Текширишларни ўтказувчи ходимларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида назорат органининг 4 258 нафар ходими аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 3 200 нафари (75 фоизи) тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 1 619 та таъсир чораси, шундан 23 та даъво аризаси (шикоят), 32 та тақдимнома, 116 та хулоса, 5 та огоҳнома ва 1 443 та маъмурий қўлланилган.

 

Бизнес-омбудсман девони томонидан 3 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси, шу жумладан, 2 та Қонун ва 1 та Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилди.

426 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, улар бўйича 340 та таклиф ва эътирозлар юборилган.

Хусусан, 71 та қонун, 109 та Президент Фармон ва қарори, 175 та Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва 71 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

12 та таҳлилий маълумотнома асосида тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклиф тайёрланди.

 

Тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш қилиш борасида халқаро ташкилотлар ва миллий ҳамкорлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан 10 та учрашув, йиғилиш ўтказилди ҳамда 1 та меморандум имзоланди. 

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение