5 августа 2025 г.

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувлар тартиби билан боғлиқ тарқалаётган турлича талқинлар юзасидан тушунтириш беришни лозим топдик.

Хусусан, журналистлар ва жамоатчилик томонидан “Инсон ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатларда (масалан, хусусий клиникалардаги ўлим, газ заправкаларда портлаш ҳолатлари, экологияга зарар етказаётган корхоналардан чиқаётган заҳарли газлар каби) ҳолатларда нега назорат органлари зудлик билан чора кўриш ўрнига Бизнес-омбудсмандан розилик олиши керак?” деган саволлар кўп бериляпти. Шу саволларга аниқлик киритиш мақсадида, тегишли қонунчиликка киритилган ўзгаришлар ҳақида яна бир бор эслатиб ўтамиз.

2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар Вакилни, яъни Бизнес-омбудсманни “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали хабардор қилиш тартибида ўтказиб келинмоқда. Яъни, текширувчи тадбиркорни текширишга асоси бўлса, шу тизимга киради, текширув ўтказиш билан боғлиқ хамма ҳужжатни базага киритади ва текширувга чиқади.

Бунда Бизнес-омбудсман билан текширувларни келишиш тартиби бутунлай бекор бўлган. Ҳозирги кунда ҳеч қайси назорат қилувчи орган текширув ўтказмоқчи бўлса, Бизнес-омбудсман билан келишмайди.

Бундан ташқари, инсон соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ва тезкорлик билан чора кўришни талаб қиладиган ҳолатларда текширувлар ҳаттоки текширув бошланганидан сўнг 24 соат ичида махсус платформа орқали хабардор қилиш тартибида ўтказилади.

Хўш, нега қонунчиликка бу ўзгариш киритилди, яъни келишув тартиби бекор бўлди. Айнан мана шу юқоридаги каби ҳолатларда, кўрсатилаётган ҳизматлар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати паст бўлган, инсон саломатлиги ва ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатларда тезкорлик билан чора кўра олиш ва вақт йўқотмаслик мақсадида жорий этилди.

Шу ўринда тадбиркорларимизда ва кенг жамоатчиликда “Текширувлар қонунийлиги қандай мониторинг қилинади? Бу нарса асоссиз текширувларга ва текширувлар кўпайишига олиб келмайдими?” деган саволлар туғилиши табиий, Бу жараён тўлиқ рақамли платформа орқали амалга оширилади. Шунинг учун хам текширув ҳақида барча маълумотлар платформага киритилиши жуда муҳим. Платформага кирмай қолган текширувлар ҳақида маълумотлар ўз-ўзидан мониторинг жараёнидан четда қолади ва жавобгарликдан четда қолади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида ноқонуний ўтказилган текширувлар ва текширув тартибини бузиш ҳолатлари бўйича 729 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Хулоса ўрнида кенг жамоатчиликдан агарда инсон соғлиғи ва ҳаёти билан боғлиқ ҳолатларда текширув ўз вақтида ўтказилмаётган бўлса, бунда текширувларни келишиш амалиётини сабаб қилиб кўрсатмасликни ва кенг жамоатчиликни чалғитувчи маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз.

 

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение