1 июля 2025 г.

2025 йил 1 июлдан нималар ўзгаради?

 2025 йил 1 июлдан кучга кирадиган қонунчилигимиздаги тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар нималардан иборат?

 

Тадбиркорларнинг зиплайн ва канатли парклар яратиш харажатлари қисман қоплаб берилади

Тадбиркорлик субъектларининг тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 2025 йил 1 июлдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар амал қилади.

 

Импорт қилинган дори воситаларини фақат расмий импортчилар ва уларнинг дилерлари сотиши мумкин бўлади

2025 йил 1 июлдан бошлаб импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади.

Рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

 

Кичик ва ўрта бизнес янги талаблардан ҳимояланади

2025 йил 1 июлдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мораторий эълон қилинади.

Тадбиркорлик субъектларига янги тартибга солиш воситаларини белгилашни ёки амалдагиларини кучайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан «ягона санадан янги қоидалар» тамойили қўлланади ва ушбу нормаларнинг кучга кириш санаси 1 январь ёки 1 июль этиб белгиланади.

 

86 турдаги товарга экспорт божхона божлари жорий этилади

2025 йил 1 июлдан 86 турдаги товарлар, жумладан, гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хомашёси, табиий газ ва бошқалар учун экспорт божлари жорий этилиб, уларнинг ставкалари тасдиқланади.

 

11 та давлат хизмати хусусий секторга ўтказилади

2025 йил 1 июлдан бошлаб тиббиёт муассасаларини аккредитациядан ўтказиш, ҳисоблагичларни текшириш ва транспорт воситаларини экологик сертификатлаш каби 11 та давлат хизмати хусусий секторга ўтказилади.

 

Якка тартибдаги тадбиркорларга уй шароитида мебель ишлаб чиқаришга рухсат берилади

2025 йил 1 июлдан бошлаб ўз хонадонида фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорларга мебель маҳсулотларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

2025 йил 1 июлдан бошлаб 2027 йил 1 июнга қадар мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича (CRM, ERP, PLM каби) ахборот тизимларини жорий этиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш чоралари кўрилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение