
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ҳар
йили анъанавий тарзда ўтказиладиган «Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик,
тезкорлик ва холислик бош мезон» миллий конференцияси доирасидаги «Энг яхши
ахборот хизмати» танловида Бизнес-омбудсман девони ахборот хизмати фахрли
2-ўринни эгаллади!
Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–16-сон
Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон–2030» стратегиясининг «қонун устуворлигини
таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш» йўналиши бўйича илк
бор ташкил этилди.
Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 125 та ахборот хизмати орасида
жамоамизнинг юқори ўринни эгаллаши катта муваффақиятдир.
Бу ютуқ Бизнес-омбудсман матбуот котиби Гулжамол Шукурова
бошчилигидаги ахборот хизматининг очиқлик, тезкорлик ва холислик тамойилларига
содиқлигининг ёрқин намунасидир.
Бизни кузатишда давом этинг! Бизнес-омбудсман – тадбиркорлар
ҳимоячиси!