26 июня 2025 г.

Хусусий таълим ривожи: тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёни доирасида жорий йилнинг 25 июнь куни Бизнес-омбудсман девони ташаббуси билан хусусий олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.


Онлайн форматда ўтказилган мулоқотда республикамизнинг барча ҳудудларидан 20 дан зиёд олий таълим соҳасидаги йирик тадбиркорлар фаол иштирок этдилар. Улар ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммоларни очиқчасига муҳокама қилиб, уларни ҳал этиш бўйича қатор таклифлар билдирдилар.


Мулоқот чоғида тадбиркорлар ўқув режаларини такомиллаштириш, лицензиялаш жараёнларини соддалаштириш ва ер масалаларини ҳал этиш каби долзарб мавзуларга эътибор қаратдилар. Хусусан, улар амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш зарурлигини таъкидлаб, бу ўзгаришлар хусусий таълим тизимини янада самарали ташкил этиш, бюрократик тўсиқларни камайтириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилишини қайд этдилар. Тадбиркорлар томонидан илгари сурилган конструктив таклифлар соҳа ривожи учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение