20 июня 2025 г.

Масала ва ечим: хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлар билан мулоқот


Бугун, 20 июнь куни Бизнес-омбудсман девони ташаббуси билан хусусий мактабгача ва мактаб таълим муассасалари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Президентимизнинг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёни доирасида ташкил этилди.


Онлайн форматда ўтказилган мулоқотда республикамизнинг барча ҳудудларидан 40 дан зиёд тиббий таълим йўналишидаги тадбиркорлар иштирок этдилар. Улар ўз фаолиятларида дуч келаётган масалалар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлари билан ўртоқлашдилар. Жами 20 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.


Тадбиркорлар томонидан асосан мавжуд қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш зарурлиги таъкидланди. Улар ўз фаолиятларини янада самарали ташкил этиш, бюрократик тўсиқларни камайтириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасида қатор конструктив таклифларни илгари сурдилар.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение