
Бугун, 18 июнь куни Бизнес-омбудсман девони томонидан хусусий тиббиёт муассасалари соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Ушбу тадбир Президентимиз томонидан тадбиркорлар билан ўтказиладиган очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилди.
Онлайн тарзда бўлиб ўтган мулоқотда республикамизнинг барча ҳудудларидан тиббиёт йўналишида фаолият олиб бораётган 30 дан зиёд тадбиркор иштирок этди. Улар томонидан жами 20 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Учрашув жараёнида тадбиркорлар ўз фаолиятлари давомида юзага келаётган масалалар билан ўртоқлашиб, уларни бартараф этиш бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар бердилар.