Хабарингиз бор, мамлакатимизда Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Форумни 31 мамлакатдан ташриф буюрган 114 нафар аккредитациядан ўтган журналист ва медиа мутахассислар халқаро миқёсда кенг ёритмоқда.
Улар Ўзбекистонда инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорлик фаолияти учун шароитларни яхшилаш борасидаги ислоҳотлар, хусусан, Бизнес-омбудсман институтининг муҳим ролига ҳам эътибор қаратмоқда.
Жумладан, Миср Араб Республикасининг нуфузли «Aldiplomasy» (https://www.aldiplomasy.com/en/?p=38637) ҳамда Корея Республикасининг таниқли «Glocal Today» (https://www.glocaltoday.co.kr/news/articleView.html?idxno=190) электрон нашрларида Тошкент Халқаро Инвестиция Форумига бағишланган мақолаларда Бизнес-омбудсман девони фаолиятига алоҳида тўхталган.
Бу каби халқаро эътирофлар Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг самарасидир.