30 мая 2025 г.

Тадбиркорларни мажбурий ҳомийликка жалб этиш қонунийми?

Биласизми?


Тадбиркорларни мажбурий ҳомийликка жалб этиш қонунийми? Бундай талаблар учун жавобгарлик борми?


Ўзбекистон қонунчилиги тадбиркорлар фаолияти эркинлигини кафолатлайди. "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 34-моддасига кўра, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.


Тадбиркорларни турли тадбирларга мажбурий жалб этиш, ҳомийлик талаб қилиш ноқонуний ҳисобланади.


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача жарима солинади.


Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, "Ҳомийлик тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, ҳомийлик – бу юридик ва жисмоний шахсларнинг бошқаларга ихтиёрий ва беғараз ёрдамидир. Демак, ҳомийлик фақат тадбиркорнинг ўз ихтиёри билан амалга оширилиши мумкин.

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение