29 мая 2025 г.

Бизнес-омбудсман девонида маркетинг соҳасидаги муаммолар тингланди


Бугун, 29 май куни Бизнес-омбудсман девонида мамлакатимизнинг жадал суръатларда ривожланаётган маркетинг соҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда маркетинг соҳасининг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар ва келгусидаги ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.


Мулоқот давомида рақамли маркетинг йўналишида солиқ ҳисоботларини топшириш тартибини соддалаштириш, ташқи реклама фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш каби таклифлар билдирилди.


Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 май ҳолатига реклама фаолияти ва бозор конъюнктурасини ўрганиш соҳасида 1 713 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич йил бошидан 120 тага ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,7 фоизга ошган.

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение