
Наманган вилояти Мингбулоқ туманида фаолият юритувчи фермер хўжалиги раҳбари асоссиз ҳисобланган қарздорликни бекор қилишда Бизнес-омбудсман девонидан амалий ёрдам сўради.
Маълум бўлишича, электр таъминоти корхонаси томонидан фермер хўжалигига электр энергияси истеъмоли бўйича қарздорлик киритилган ва хўжалик электр тармоғидан узиб қўйилган.
Фермер хўжалиги раҳбари ўз мурожаатида балиқ етиштиришини, электр таъминоти узилиб қолиши оқибатида 115 мингга яқин балиқ чавоқлари нобуд бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.
Бизнес-омбудсман девони аралашуви билан бундай нохуш ҳолатнинг олди олинди: фермер хўжалигига нисбатан асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди ва электр таъминоти қайта тикланди.
Ҳурматли тадбиркорлар, агар сизнинг ҳам фаолиятингизда шу каби муаммолар юзага келса, Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилишингиз мумкин.