27 мая 2025 г.

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда


Бугун, 27 май куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги "Мираки" маданият сайёҳлик марказида "Иқтисодий ривожланиш ва рақобатбардошликни оширишда кичик ва ўрта бизнес имкониятларини кенгайтириш" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Бизнес-омбудсман девонининг масъул ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.


Мазкур нуфузли анжуман Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Жаҳон банки (ЖБ), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД), Германия Иқтисодий Гуруҳи (GET) каби қатор халқаро ривожланиш агентликларининг ҳамкорлигида ташкил этилди.


Конференциянинг асосий мақсади - Ўзбекистоннинг 2025-2030 йилларга мўлжалланган кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш стратегиясини расман эълон қилиш ҳамда уни амалга оширишда барча асосий манфаатдор томонларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдан иборат.


Эслатиб ўтамиз, 28 май куни халқаро ташкилотлар вакиллари учун Шаҳрисабз шаҳри ва унинг атрофига ташрифлар режалаштирилган. Ташриф дастуридан томчилатиб суғориш тизимлари билан танишиш, IT ва хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ҳамда қадимий Шаҳрисабз бўйлаб экскурсия ўрин олган.


Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение