
“2025–2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-87-сон, 15.05.2025 й.) қабул қилинди.
2027 йил 1 январгача тадбиркорлар томонидан модулли
меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун камида
10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхоналар учун қуйидаги миқдорларда 1
марталик субсидия ажратилади:
I тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 10 млн
сўм;
II тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 7 млн
сўм;
III тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун – 5
млн сўм.
2028 йил 1 январгача тиббий туризм кластерларининг туризм
йўналишидаги ходимлари малакасини ошириш харажатларининг бир қисми қоплаб
берилади.
2030 йил 1 январгача тиббий туризм кластерларининг
хизматлари халқаро туризм ва тиббиёт ярмаркалари ҳамда кўргазмаларида тарғиб
қилинади.
2025 йил 1 июндан туризм соҳасига оид барча давлат электрон
тизим ва платформалари Миллий туризм ягона платформаси доирасида ишлаб
чиқилади.
2025 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида “Ипак йўлида
туризм” тематик офиси ташкил этилади.