19 мая 2025 г.

Солиқ соҳасидаги ўрганиш натижалари

 Бизнес-омбудсман девони томонидан Андижон, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари солиқ бошқармалари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари фаолиятида тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Мазкур ўрганиш натижалари бўйича Солиқ қўмитаси раҳбариятига аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган тақдимнома киритилди.


Ўрганишлар натижасида солиқ органлари фаолиятида қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди:


 фаолиятида ўтказилган текширувлар 

 мурожаатларини кўриб чиқиш 

 қўлланилган таъсир чоралари ва солиқ органлари томонидан қонунчиликда белгиланган вазифаларни бажариш 

– Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилиши


Хусусан, мазкур ҳудудий тузилмаларда 2023-2024 йиллар давомида жами 427 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувлар ягона тизимда рўйхатга олинмаган.


Шунингдек, Жалақудуқ туман солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 24 та, Андижон шаҳар солиқ инспекциясидан томонидан эса 16 та ҳолатда камерал солиқ текширувлари тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга бўлмаган ходимлар томонидан амалга оширилган.

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение