8 мая 2025 г.

Вакил девони тадбиркор манфаатларини ҳимоя қилди

 Тадбиркорларнинг банклар билан ўзаро муносабатларида айрим муаммолар юзага келмоқда. Хусусан, Хоразм вилояти Янгибозор туманида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият билан боғлиқ вазият бунга мисол бўла олади.

 

Тадбиркор ва банк ўртасида тузилган шартномага кўра, кредит ажратилган. Кредит ўз вақтида қайтарилмагани сабабли, суд қарори билан тадбиркордан банк фойдасига жами 1,8 млрд сўм ундирилган. Аммо қарздорликдан ташқари, фоиз ҳам ҳисоблангани маълум бўлди.

 

Бизнес-омбудсман девони томонидан банк масъуллари билан ўтказилган ўрганиш натижасида ҳақиқатан ҳам қўшимча 307 млн сўм ундирилгани аниқланди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига мувофиқ, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган тақдирда, суд қарорида кўрсатилган ундириладиган кредит суммасига нисбатан фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. Шундан келиб чиқиб, тадбиркорга ортиқча ундирилган пул маблағлари қайтарилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение