
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлик субъектлари ўзларининг долзарб муаммолари ва таклифлари билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Сайёр қабулда Бизнес-омбудсман девони, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк вакиллари ҳамда туманда фаолият юритаётган кўплаб тадбиркорлар иштирок этдилар.
Қабул очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтди. Тадбиркорлар ўз фаолияти давомида дуч келаётган турли соҳаларга оид муаммолар, шунингдек, ривожланишга қаратилган талаб ва таклифларини билдирдилар.