17 апреля 2025 г.

Андижонда хусусий олий таълим муассасалари тадбиркорларининг муаммолари муҳокама қилинди

 

Куни кеча, 16 апрель куни Андижон вилоятида Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан хусусий олий таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

 

Вилоятда айни пайтда 3 та хусусий олий таълим ва 1 та ўрта махсус тиббиёт таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Учрашув ташкил этилган Андижон Варшава менежмент университетининг филиали ҳам нодавлат олий таълим ташкилоти бўлиб, 300 га яқин талаба таҳсил олади ва 50 га яқин ишчи ходимларига эга.

 

Мулоқот давомида хусусий университетлар фаолиятига оид бир қатор долзарб масалалар кўтарилди. Хусусан, тадбиркорлар хусусий университетларга лицензия бериш тартибини такомиллаштириш, хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини татбиқ этиш ҳамда талабаларнинг бир олий таълим муассасасидан бошқасига ўқишини кўчириш жараёнидаги муаммоларни қайд этдилар. Мазкур муаммоларни ҳал этиш ва соҳа ривожини қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение