
Бугун, 15 апрель куни Бизнес-омбудсман девони ва Давлат харидлари иштирокчилари ассоциацияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда давлат харидлари соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.
Ассоциация билан ҳамкорликда давлат харидлари жараёнларини соддалаштириш, шаффофликни ошириш, рақобатни ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишга келишилди.