
Бугун, 14 апрель куни Бизнес-омбудсман девони ходимлари
Фарғона вилоятидаги саноат зоналарида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан
учрашув ўтказдилар.
Онлайн тарзда олиб борилган учрашув давомида тадбиркорларни
қизиқтирган ер ажратиш, ижара тўловлари ва бошқа долзарб масалалар муҳокама
қилинди. Мулоқот очиқ ва конструктив руҳда ўтди, тадбиркорлар томонидан
билдирилган таклифлар тингланди.