11 апреля 2025 г.

Тадбиркорлар фаолиятидаги текширувларнинг қонунийлиги ўрганилди

 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Навоий, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бошқармаларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, Навоий ва Жиззах вилоятларидаги ҳудудий бошқармалар томонидан иккитадан ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар "Ягона давлат назорати" ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказилмасдан ноқонуний амалга оширилганлиги аниқланди.

 

Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 13 та ҳолатда текширувнинг белгиланган тартибига риоя этмаганлиги маълум бўлди.

 

Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестациядан ўтмаган ходимларни қайта тайёрлаш чоралари кўрилмаган.

 

Тадбиркорлик субъектларининг 14 та мурожаатини кўриб чиқишда белгиланган муддатлар бузилган: Навоийда 7 та, Тошкентда 6 та, Жиззахда 1 та.

 

Барча ҳолатлар юзасидан қонунбузилиш содир этган ходимларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш чоралари кўрилди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение