
Бизнес-омбудсман девони томонидан “Anis pro product” МЧЖ директорининг Мажбурий ижро бюроси Қарши тумани бўлими мансабдорларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганилди.
Аниқланишича, иқтисодий суд қарорига кўра, бошқа ташкилотдан ундирувчи “Anis pro product” МЧЖга 150 млн асосий қарз ва 22 млн пеня ва давлат божи ундириш белгиланган. Бироқ техник хато туфайли МИБ-Портал дастурида фақатгина 22 млн сўм, яъни пеня ва давлат божи суммалари кўриниб қолган. Ва шу сумма тадбиркордан ундирилиб, унинг ҳисоб рақамига қўйилган тақиқ олиб ташланган.
Мазкур масалада тадбиркорнинг амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаатига эса қарийб 3 ой вақт ўтишига қарамай асослантирувчи жавоб берилмаган.
Бизнес-омбудсман девони ходимларининг саъй-ҳаракати натижасида порталдаги техник хато бартараф этилиб, тадбиркор фойдасига асосий сумма тўлиқ ундирилиши учун жавобгар ҳисоб рақамларига ва мол-мулкларига тақиқ қўйилди. Қолаверса, мурожаатга ўз вақтида жавоб бермагани учун МИБ мансабдори Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига асосан жавобгарликка тортилди.