
Куни кеча вилоят марказидаги "Ёшлар маркази"да
андижонлик тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифлари тингланди.
Тадбиркорлик субъектлари вакиллари фаолиятига оид қонунчилик
ҳужжатлари, шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024
йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони бўйича кенг тушунтиришлар берилди.
Бизнес-омбудсман тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мунтазам
равишда мониторинг қилиши, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланса, тегишли чоралар
кўриши алоҳида таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан
мутахассисларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар.