
Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор қарздорликни ундириб беришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Аниқланишича, Балиқчи туманидаги "Омад билдинг" МЧЖ (номи ўзгартирилган) туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан 2 та мактаб биносини таъмирлаш бўйича тузган шартнома асосида барча ишларни сифатли бажарди. Аммо буюртмачи томонидан тўловлар кечиктирилди.
Бизнес-омбудсман девони томонидан мурожаат атрофлича ўрганилиб, тадбиркор манфаатида судга даъво аризаси киритилди. Натижада суднинг ҳал қилув қарори билан тадбиркор фойдасига 209,2 млн сўмлик қарздорлик ундириб берилди.