26 марта 2025 г.

Тошкент шаҳрида тадбиркорлар муаммолари муҳокама қилинди


Куни кеча Тошкент шаҳрида Ҳукумат раиси Жамшид Ходжаев бошчилигида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда Бизнес-омбудсман девони вакили, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари, шунингдек, пойтахт ишбилармонлари ва тадбиркорлари иштирок этдилар.


Учрашувда тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган қатор муаммолар, жумладан, айрим маҳсулотларга қўлланилаётган акциз солиғи билан боғлиқ масалалар, импорт қилиш жараёнларидаги бюрократик тўсиқлар, шаҳарсозлик режалари билан боғлиқ муаммолар ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.


Муҳокамалар давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан берилган таклифлар асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режаси белгилаб олинди.


Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение