
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (14.03.2025 йилдаги ПФ-47-сон) Фармони қабул қилинди.
Фармонни қабул қилишдан асосий мақсад экспорт
тартиб-таомилларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш
ҳисобланади.
Фармон билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги қуйидаги
товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари
тасдиқланди:
чарм хомашёси ва ярим тайёр чарм маҳсулоти, ипак хомашёси,
пахта ип-калаваси ва трикотаж мато товарларига;
гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм
хомашёси, ПЭТ чиқиндилар, рангли металл лом ва чиқиндиларига;
Ўзбекистонда қўшилган қиймат яратиш, қайта ишлаш саноатини
қўллаб қувватлаш мақсадида республикада ишлаб чиқариладиган стратегик хомашё
маҳсулотларига.