17 марта 2025 г.

Бизнес-омбудсман ўринбосари Сирдарёда хонадонида иссиқхона ташкил этган аҳоли вакиллари билан учрашди

Сирдарё вилоятида маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Жамшид Урунов бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Сирдарё туманидаги маҳаллаларда бўлиб, хонадонида гулчилик ҳамда қулупнайчиликка мўлжалланган иссиқхоналар ташкил этган аҳоли вакиллари билан учрашди.


Жумладан, “Интилиш” МФЙда умумий майдони 2.5 гектар бўлган ернинг 4 сотихида иссиқхонада лола, 8 сотих очиқ майдонда пионгул, асосий қисмида нок етиштириб келаётган тадбиркор фаолияти билан танишиб, унинг муаммо ва таклифларини ўрганди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение