13 марта 2025 г.

Бизнес-омбудсман ўринбосари Сирдарё вилоятида аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди

 

Сирдарё вилоятида инвестиция муҳити, тадбиркорлик субъектларининг муаммолари, фуқароларнинг кундалик ҳаёти билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш жараёни давом этмоқда.

 

Жумладан, бугун, 13 март куни Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида бўлиб, «Наврўзобод» ва «Янгиобод» маҳаллаларида аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқот қилди. Учрашувларда фуқароларнинг яшаш шароитлари, ижтимоий объектлар ҳолати ва уларни қийнаётган муаммолар муҳокама этилди.

 

Шунингдек, Гулистон шаҳрининг «Улуғйўл» ва «Ибратли» маҳаллаларида бўлиб, ижтимоий объектлардаги шароитлар билан танишилди. Маҳаллалардаги учрашувлар фуқароларнинг энг муҳим эҳтиёжларини аниқлашга қаратилди. Бу, ўз навбатида, маҳаллий бошқарув органлари ва тегишли идораларнинг келгусидаги ишлари учун муҳим йўналишларни белгилаб беради.

 

Вакил девони ўринбосарининг бу мулоқотлари Сирдарё вилоятида аҳолининг ҳаётий шароитларини яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва турмуш даражасини оширишга қаратилган тизимли ишларнинг бир қисмидир.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение