6 марта 2025 г.

Махсус иқтисодий ва саноат зоналар фаолияти ривожлантирилади

 “Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-41-сон, 04.03.2025 й.) қабул қилинди.

 

Фармонга кўра, 2025 йилда махсус иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

 

махсус иқтисодий зоналарда 2,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 4,3 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда таъминлаш ва 12 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш;

 

саноат зоналарида 800 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 512,2 миллион АҚШ долларига етказиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 1,8 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда таъминлаш ва 17 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш.

 

Янги барпо этиладиган ихтисослаштирилган зоналар фақат махсус иқтисодий зона ёки саноат зонаси шаклида ташкил этилади.

 

Махсус иқтисодий зоналар фаолияти бўйича фақат экспортга йўналтирилган лойиҳаларга ихтисослашган, майдони ўралган махсус экспорт зонаси турида ҳам ташкил этилиши мумкин.

 

 Махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш муддатига оид чекловлар бекор қилинади.

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение