Юртимиз бўйлаб тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга бағишланган бир қатор семинар-тренинглар ва учрашувлар бўлиб ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-184-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида ўтказилган
семинарда тадбиркорлар, ҳоким ёрдамчилари ва бошқа мансабдор шахслар иштирок
этди. Уларга Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича батафсил маълумот
берилди.
Сирдарё вилояти Вилоят кадастр агентлигида ўтказилган
семинарда Фармоннинг мазмун-моҳиятини кадстр соҳаси ходимларига тушунтиришга
эътибор қаратилди. Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга
мутахассислар томонидан жавоб берилди.
Сирдарё вилояти Экология бошқармаси ходимлари учун
ўтказилган семинарда Фармоннинг мазмун-моҳияти, тадбиркорлик субъектлари
фаолиятида ўтказиладиган текширувлар, "Ягона давлат назорати" ахборот
тизимида рўйхатга олиш ва жорий этилаётган янги тартиблар бўйича маълумот
берилди.
Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасида
ўтказилган йиғилишда Фармон ижросини таъминлаш, йўл қурилишида тадбиркорлик
субъектлари фаолияти текширувлари, қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва
"Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими жорий этилиши масалалари
муҳокама қилинди.
Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан
ўтказилган тарғибот учрашувида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда Бизнес-омбудсман, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари,
ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва бошқалар иштирок этди. Учрашув давомида
Фармон билан тадбиркорлик субъектларига жорий этилган қулайлик ва имкониятлар,
шунингдек, назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказишда
тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.
Ушбу семинар-тренинглар ва учрашувлар тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга қонуний фаолият юритиш учун
шароит яратиш, шунингдек, назорат қилувчи органларнинг фаолиятини
такомиллаштиришга хизмат қилади.