
Кўчма савдо объектини жойлаштириш схемасини келишиш тартиби қандай?
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарори
билан тасдиқланган Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг
24-бандига кўра, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо
объектларини жойлаштириш схемаларини тегишлича Ички ишлар вазирлиги Жамоат
хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Қурилиш
вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан «K — SAVDO» ААТ орқали беш иш куни
муддатда келишади.
«K — SAVDO» ААТга киритилган жойлашиш схемаси юзасидан
масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари беш иш кун муддатда
келишмаган тақдирда, жойлашиш схемаси келишилган ҳисобланади. Бунда белгиланган
муддатда келишилмаган жойлашиш схемаси бўйича кўрилган зарар учун жавобгарлик
чоралари тегишли мансабдор шахслар зиммасига юкланади.
«K — SAVDO» ААТга киритилган жойлашиш схемасини келишиш рад
этилган тақдирда, ушбу ташкилотнинг раҳбари (ўринбосари) томонидан
асослантирилган ва имзоланган хулосани «K — SAVDO» ААТга илова қилиши шарт.