20 февраля 2025 г.

Бухорода "Сувхўжаликназорат" инспекциясида тадбиркорлар учун семинар бўлиб ўтди

 Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–184-сонли Фармони орқали белигиланган давлат ер ва кадастр назоратига оид мажбурий талаблардан ходимларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.

 

Унда Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор идоралар ходимлари томонидан мазкур фармон орқали жорий қилинаётган янги тартиб-таомиллар хусусида бошқарма ходимлари ва туман-шаҳар бўлимлари бошлиқларига атрофлича тушунтиришлар берилди.

 

Семинар доирасида ер ва кадастр назорати инспекторлари ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам малакали мутахассис ва экспертлардан жавоб олишди.

 Шунингдек, "Сувхўжаликназорат" инспекциясининг Бухоро вилояти бошқармасида вилоят ходимлари ва тадбиркорлар учун ўқув-семинар ўтказилди.

 

Семинарда вакил девони масъул ходими Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан иштирокчиларга маълумот берди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

В условиях сложных экономических преобразований, если будут сняты препятствия и ограничения в деятельности предпринимателей, мы окажем им реальную помощь

Text to speech
Звуковое сопровождение