19 февраля 2025 г.

Наманганда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди


Наманган вилоятида тадбиркорлик субъектлари билан муҳим учрашув ташкил этилди. Унда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, вилоят ҳокими Шавкат Абдуразаков ҳамда вилоятнинг фаол ишбилармон ва тадбиркорлари иштирок этдилар.


Учрашувнинг асосий мақсади – инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, экспортчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш ва уларнинг янги таклифларини ишлаб чиқишдан иборат бўлди.


Тадбир давомида тадбиркорлар ўз мурожаатларини билдириш ва ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида гапириб бериш имкониятига эга бўлдилар. Уларнинг ҳар бир мурожаати диққат билан тингланди ва атрофлича ўрганилди. Шундан сўнг, муаммоларнинг ечимини топиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.




Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение