Электрон ижтимоий тармоқларда Олтиариқ туманида фаолият кўрсатувчи тадбиркорнинг мулк ҳуқуқлари бузилаётганлиги юзасидан мурожаат тарқалган эди.
Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди. Айни дамда, масала юзасидан ойдинлик киритиш мақсадида Олтиариқ туман ҳокимлигига сўров хати юборилди.