“Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-60-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
негизида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш
давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.
Жамғарма маблағлари белгиланган манбалар ҳисобидан 100
миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг суммага етказилади.
Жамғарма кўмагида камида 50 минг нафар ёшларнинг бандлигини
таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш унинг фаолиятининг асосий самарадорлик
кўрсаткичи ҳисобланади.
Белгиланган дарё, канал ва соҳил бўйларида хизмат кўрсатиш,
кўнгилочар ва дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича бизнес лойиҳаларни
жойлаштириш учун ўрнатилган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига
чиқариш орқали ер участкалари ажратилади.
Ёшлар ишлари агентлигининг Жамғармага ажратиладиган
маблағлари ҳисобидан Жамғарма ҳузурида устав фонди 10 миллион АҚШ доллари
эквивалентига тенг бўлган ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини
молиялаштирадиган венчур жамғарма ташкил этилади.
Қарорга кўра, инкубация ёки акселерация дастурини
муваффақиятли якунлаган ҳамда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун
ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган стартап лойиҳаларга
қуйидаги йўналишлар бўйича венчур жамғарма томонидан 2 миллиард сўмгача
инвестиция маблағлари уларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш орқали
ажратилади:
истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган
намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага – 500 миллион
сўмгача;
Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап
лойиҳага – 1 миллиард сўмгача;
хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап
лойиҳага – 2 миллиард сўмгача;
Савдо-саноат палатаси ҳамда жойлардаги ҳокимликлар:
Жамғарма томонидан қўллаб-қувватланадиган бизнес
лойиҳаларнинг ривожланишига кўмаклашиш учун шахсан масъул этиб белгиланади;
ҳар чоракда юқори қўшилган қиймат яратувчи бизнес
лойиҳаларни молиялаштириш учун Жамғармага таклифлар киритиб боради.