13 февраля 2025 г.

Тадбиркорлар диққатига: хавф солувчи омиллар реестри энди "Ягона давлат назорати" тизимида

 Ҳукумат қарори (66-сон, 06.02.2025 й.) билан “Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Низом Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

 

Мазкур реестр Адлия вазирлиги томонидан “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида барча учун очиқ ҳолда белгиланган шаклда юритилади.

 

Реестрни шакллантириш ва юритиш назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш, уларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаб боришни ўз ичига олади.

 

Шунингдек, инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи такрорланадиган ва долзарблигини йўқотган омилларни бекор қилиш ҳамда эълон қилиб бориш жараёнларини қамраб олади.

 

Реестрни юритишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

 

назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш;

тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

тадбиркорлар фаолиятини ноқонуний тўхтатиш ҳолатларининг олдини олиш;

давлат томонидан назорат қилиш тизимининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини таъминлаш.

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение