Ҳукумат қарори (78-сон, 11.02.2025 й.) билан “Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим
муассасалари билан тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш
тартибини белгилайди.
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлар ўртасидаги
ҳамкорлик йўналишлари;
умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларни касб-ҳунарга
ўқитишни ташкил этиш тартиби;
тадбиркорлар томонидан мактабларда касб-ҳунар тўгаракларини
ташкил этиш асослари;
умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган биноларини
тадбиркорларга ижарага беришда умумий ўрта таълим муассасаси ва
тадбиркорларнинг мажбуриятлари.
Касб тўгаракларига касбга қизиқиши бўлган 7–11-синф
ўқувчилари жалб этилади.
2025 йилдан 8-синф ўқувчилари учун саноат, ишлаб чиқариш,
хизмат кўрсатиш, агротехнология соҳаларидаги корхона ва ташкилотларга
экскурсиялар ташкил этилади.
2024/2025 ўқув йили якунигача мактаблар битирувчиларини
эгаллайдиган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон
сертификат бериш тартиби жорий этилади.