3 февраля 2025 г.

Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг билимларини оширишга қаратилган семинарлар ўтказилмоқда

 

Жорий йилнинг январь ойида Бизнес-омбудсман девони томонидан республиканинг бир неча ҳудудида тадбиркорлар ва давлат органлари ходимлари учун ўқув-семинарлар ташкил этилди.  

 

Жумладан, Жиззах ва Бухоро вилоятларида Бизнес-омбудсман девони ходимлари иштирокида семинарлар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда иштирокчиларга Президентнинг 2024 йил 14 ноябридаги "Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-184-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

 

Шунингдек, Фарғона вилоятида тадбиркорларнинг қонунчилик, солиқ сиёсати, меҳнат ҳуқуқи ва экологик талаблар каби муҳим соҳалардаги мажбуриятлари ҳақида маълумот бериш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбиркорлар учун қонунчиликнинг янги ўзгаришлари, солиқ тўлаш тизими, меҳнат ҳуқуқи ва экологик талаблари, лицензиялар, сертификатлар ва бизнес қилишнинг ҳуқуқий йўллари ҳақида маълумот берилди.

 

Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ҳам ўқув-семинар ташкил этилди. Унда профилактика йўналиши билан боғлиқ коррупцион хавф-хатарларнинг олдини олиш, тадбиркорлик субъектларида текширувни ташкил қилиш бўйича "Хавфни таҳлил қилиш" тизими мазмун-моҳияти, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар профилактикасини кучайтириш, шаҳарсозлик соҳасида профилактика ишлари ва электрон тизимларни юритишни тартибга солиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Ушбу семинарларнинг ўтказилиши тадбиркорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳақида билимларини оширишга, шунингдек, давлат органлари ходимларининг тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Бизнес-омбудсман девони келгусида ҳам тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда белгиланган вазифалар бўйича тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга кўмаклашиш борасидаги фаолиятини давом эттиради.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение