3 февраля 2025 г.

Тадбиркорликда муваффақият омили: барқарорлик рейтингининг бир йиллик натижалари

Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қадамлардан бири сифатида 2024 йилнинг 1 февралидан бошлаб Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилди. Мазкур рейтинг тизими солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадини кўзлаган.

 

Президент қарорига мувофиқ амалга киритилган ушбу тизим бир йил ичида сезиларли ижобий натижаларга эришишга хизмат қилди. Хусусан, қуйидаги кўрсаткичлар бунинг яққол далилидир:

 

"ААА" тоифадаги тадбиркорлар сони 45 баробарга ошди. Бу эса ўз навбатида, юқори рейтингга эга тадбиркорларнинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси ортиб бораётганини кўрсатади.

 

"ААА" рейтингдаги тадбиркорларнинг 1,8 трлн сўмлик ҚҚС суммаси 1 кунда текширувларсиз қайтариб берилди. Ушбу имтиёз тадбиркорларнинг молиявий ресурсларини тез ва самарали бошқаришга ёрдам беради.

 

Тадбиркорлар субъектларини фаолиятини текширишлар сони 2 баробарга камайди. Рейтинг тизими шаффофликни таъминлаш орқали текширувлар сонини камайтиришга хизмат қилади ва тадбиркорларнинг ўз ишига қаратишига имкон беради.

 

Корхоналарда ишчи ходимлар сони 2,7 баробарга ошди. Бу эса рейтинг тизимининг янги иш ўринлари яратишга ижобий таъсир кўрсатаётганини билдиради.

 

Солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этаётган тадбиркорлар сони 53,5 мингтага ортди. Рейтинг тизими солиқ интизомини мустаҳкамлашга ва солиқ тушумларини кўпайтиришга ёрдам беради.

 

Қуйи "D" тоифадаги тадбиркорлар сони 2 баробарга қисқарди. Бу эса ўз навбатида, рейтинг тизими орқали тадбиркорларнинг масъулияти ва қонунчиликка риоя қилиш даражаси ортиб бораётганини кўрсатади.

 

Хулоса қилиб айтганда, Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги тадбиркорларни қонунчиликка риоя қилган ҳолда шаффоф фаолият юритишини рағбатлантиришда муҳим роль ўйнамоқда. Мазкур тизим келгусида ҳам тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

В условиях сложных экономических преобразований, если будут сняты препятствия и ограничения в деятельности предпринимателей, мы окажем им реальную помощь

Text to speech
Звуковое сопровождение