29 января 2025 г.

Қорақалпоғистонда тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди – фоторепортаж

 

Бугун, 29 январь куни Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, экспортчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва янги таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Учрашувда Бош вазир ўринбосари – Ҳукумат комиссияси раиси Жамшид Ходжаев, Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарход Эрманов иштирок этиб, тадбиркорларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.  Тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар, жумладан, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги тўсиқлар, экспорт фаолиятидаги муаммолар, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликдаги қийинчиликлар ва бошқа долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

 

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг мурожаатлари юзасидан тезкор чоралар кўриш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берилди.  Муаммоли масалаларни ҳал этиш учун масъул ташкилотлар ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб бориш белгилаб олинди.








Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение