25 января 2025 г.

Навоий вилоятида тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда


Навоий вилоятида тадбиркорлик субъектларининг импорт қилинган асбоб-ускуналарини ишга тушириш ва ҳужжатлар расмийлаштирилиши билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш мақсадида Бизнес-омбудсман, Навоий вилояти божхона бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида тизимли ишлар ташкил этилди.

 

Хусусан, 2024 йил давомида "SOGDA KIMYO ZAVOD" МЧЖ томонидан олиб келинган оғирлиги 5,1 тонна, қиймати 50 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ускуналарнинг божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келган муаммолар бартараф этилди. Натижада, ускуналар ўз вақтида ишга туширилиб, корхонанинг кимё саноати соҳасидаги экспорт ҳажмини ошириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш имкониятига эга бўлди.

 

Шунингдек, “RENTESS-GLOBAL” МЧЖнинг қиймати 12,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган ускуналарини маркировкалаш билан боғлиқ муаммолари ҳамда "ENTER Engineering Pte.Ltd" МЧЖ томонидан олиб келинган қиймати 121,7 минг АҚШ долларига тенг ускуналарининг ҳужжатлаштирилиши билан боғлиқ муаммолари ҳам бартараф этилиб, божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.

 

Ушбу саъй-ҳаракатлар Навоий вилоятида тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение