17 января 2025 г.

Бизнес-омбудсман тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

 

Тошкент вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Касимов, Мажбурий ижро бюроси директори Музаффар Эгамбердиев, Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Каҳрамон Умаров ҳамда ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этди.

 

Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммоларни очиқ муҳокама қилиш ва ечим топиш имкониятига эга бўлдилар. Бизнес-омбудсман ва божхона ходимлари ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олдилар.

 

Маълумот учун, Тошкент вилояти божхона бошқармаси тасарруфида 16 та божхона пости, 71 та божхона омбори мавжуд. 2024 йил давомида вилоят божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга божхона тўловларидан 6,4 трлн сўм имтиёзлар берилди.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

В условиях сложных экономических преобразований, если будут сняты препятствия и ограничения в деятельности предпринимателей, мы окажем им реальную помощь

Text to speech
Звуковое сопровождение