Тошкент вилоятида фаолият юритувчи “Samir organik” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Сув таъминоти ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, "Samir organik" МЧЖ ер ости қудуғидан фойдаланиш билан бир қаторда қўшимча сув тармоғига ҳам уланган. Сув таъминоти ходимлари ушбу қўшимча тармоқни ноқонуний деб ҳисоблаб, жамиятга нисбатан 71 миллион сўм миқдорида нотўғри қарздорлик ҳисоблаганлар.
Бизнес-омбудсман девони аралашувидан сўнг, "Тошкент вилояти Сув таъминоти" АЖ корхонаси масалани ўрганиб чиқиб, қайта ҳисоб-китоб ўтказган. Унга кўра, жамият ҳудудида истеъмолчининг ер ости қудуғи учун 50-дмм тармоқ ўрнатилган бўлиб, ноқонуний тармоқ мавжуд эмаслиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилди.
Натижада, илгари ҳисобланган қарздорлик бекор қилиниб, тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.