13 января 2025 г.

Тадбиркорлар хавфсизлиги – устувор вазифа: Андижонда кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда

 

Андижон вилоятида тадбиркорлар ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бизнес-омбудсман девони томонидан кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

 

Тадбиркорлик субъектларида хавфсизлик чораларини кучайтириш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Бизнес-омбудсман девони Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда Андижон вилоятидаги савдо, хизмат кўрсатиш ва маданий тадбирлар ўтказиш объектларида тушунтириш ишларини олиб борди.

 

Жумладан, Андижон шаҳрида жойлашган "NAVRUZ MALL" ва "O'ZBEGIM" кўнгилочар ва савдо марказларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди. Учрашувларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари, эвакуация йўлларини доимо очиқ ҳолда сақлаш, видеокузатув тизимларини ўрнатиш, хавфсизлик сигнализацияларидан фойдаланиш ва бошқа хавфсизлик чоралари юзасидан тушунчалар берилди.

 

Тадбиркорлар томонидан билдирилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

 

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида соҳа объектларида хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Бизнес-омбудсман девони келгусида ҳам тадбиркорлик субъектларида хавфсизлик чораларини кучайтириш борасидаги ишларни давом эттиради.



Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение