Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида ташкил этилган семинарда
Президентнинг 2024 йил 14 ноябрь ва 27 декабрдаги фармонларининг мазмун-моҳияти
ва аҳамияти тушунтирилди. Семинарда туман ҳокимлиги, ҳудудий қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси вакиллари ҳамда
тадбиркорлар иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ўтказилган
семинарда Президентнинг 2024 йил 14 ноябрдаги "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
фармони ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Жиззах вилоятида "Ўзэнергоинспекция" ҳудудий
бошқармаси ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида
ўтказиладиган текширувларни "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида
рўйхатга олиш ҳамда жорий этилаётган янги тартиблар бўйича тушунчалар берилди.
Тошкент шаҳар Шайхонтуҳур туманида Бизнес-омбудсман девони,
Савдо-саноат палатаси, Бизнесни ривожлантириш маркази масъуллари ҳамда 20 дан
ортиқ тадбиркор иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Ўқув семинарларининг барчасида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.