
Бугун, 7 январь куни Шаҳрисабз шаҳрида тадбиркорлик субъектлари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184 ва 27 декабрдаги ПФ-229-сонли Фармонларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Тадбир Бизнес-омбудсман девони ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилди. Семинарда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.