Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов ва Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон
Махмудалиев 140 нафар вилоят фаоллари билан биргаликда Ҳовос туманидаги боғ
ҳудудида 200 туп манзарали дарахт кўчатини экди.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган
ушбу тадбир атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва келажак авлод учун соғлом муҳит
яратишга қаратилган.