Навоий вилоятида тадбиркорлар учун муҳим учрашувлар бўлиб
ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
ўринбосари Жамшид Урунов иштирок этди.
Тадбирда Зарафшон шаҳри, Учқудуқ, Томди, Навбаҳор ва Конимех туманларидан келган тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар ва таклифлар билан ўртоқлашдилар. Ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилиниб, ечими бўйича аниқ чоралар белгиланди ва масъуллар назоратига олинди.