23 ноября 2024 г.

Бизнес-омбудсман нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлади – ФОТОРЕПОРТАЖ

 

Бугун, 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Бизнес-омбудсман девони ва Ўзбекистон Республикаси Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси ҳамкорлигида очиқ мулоқот ташкил этилди.

 

Тадбирда республикамизнинг турли ҳудудларидан 90 га яқин нодавлат таълим муассасалари вакиллари иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашиш ва соҳа ривожига оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

 

Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов ўз сўзида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

 

«Муаммоларни кўтариб чиққанда уларни чуқур таҳлил қилиш ва хорижий тажрибани ўрганишга ҳам аҳамият бериш зарур. Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда эса уларнинг амалиётда қўлланилишини ҳисобга олиш керак», – деди Ж.Урунов.

 

Тадбир якунида Бизнес-омбудсман девони ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш ва бу борада давлат органлари билан биргаликда мунтазам учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.

 

Ушбу ҳамкорлик нодавлат таълим соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш, қонунчилик базасини такомиллаштириш ва тадбиркорлик муҳитини яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.



Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение