Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда вилоятга 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш режалари муҳокама қилинди. Бу маблағлар ҳисобидан кўплаб корхоналар ташкил этилиб, янги иш ўринлари яратилади.
Қўшкўпир туманида 175 гектар ер саноат зонасига қўшилиб,
электротехника, кимё, машинасозлик ва фармацевтика соҳаларида 2 мингта иш ўрни
яратилади.
Шовот каналининг ҳимоя зонаси қисқартирилиши ҳисобидан 1
триллион сўмлик хизматлар кўрсатиш ва 2,5 мингта янги иш ўрни яратиш имкони
пайдо бўлади.